Халқаро олимпиададаги муваффақиятли иштирок

127

Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи директори Ортиқбой Эшонқуловнинг Беларусь Республикасидан хабар беришича, Минск шаҳрида 23 – 29 апрел кунлари бўлиб ўтган 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар муваффақиятли иштирок этишган.

Дунёнинг 22 давлатидан иқтидорли ёшлар қатнашган мазкур нуфузли олимпиадада мамлакатимиз вакиллари 2 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритишиб, юртимизда илм-фанга қаратилган юксак эътиборни яна бир бор амалда намоён этишди.

Жумладан, Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи (1 та кумуш, 3 та бронза), Наманган вилояти (1 та кумуш) ҳамда Тошкент вилояти (1та бронза) вакиллари совриндорлар сафидан жой олган.

Бошқа хабарлар