Адабий тилнинг ғайриилмий қоидалари

313

Тилга давлат тили мақомининг берилиши уни ўлик тилга айланиш хавфидан халос қилади. Миллий тилнинг ўлиши эса миллий маънавият, миллий ўзликнинг ўлиши демакдир. Шу маънода «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимиз учун жуда улкан ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, тарихий, ҳуқуқий аҳамиятга эга. Зеро, давлат тили мамлакатда миллий яхлитликни таъминловчи асосий восита ҳисобланади. Шу маънода унга эришиш, ватанпарварлик миллий тилга эътибордан бошланиши бежиз эмас.
ХIХ асрда яшаган француз олими ­М.Беллин ҳазрат Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн» китобидаги «Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз» деган ҳикматли сўзларидан таъсирланиб, 1861 йилда эълон қилинган «Мир Алишер Навоий биографияси ва ижоди» китобида шундай деган эди: «Алишер Навоий ўз миллий тилининг афзалликларини инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан исбот қилгани ўз халқи орасида ватанпарварликни бош­лаб берганидан далолатдир».

Давомини газетамизнинг 3 май  сонида  ўқинг.

Бошқа хабарлар