Дийдор ширин

180

Россиянинг Ханти — Мансийск автоном округи думаси қошидаги ёшлар парламенти ташаббуси аср билан сирдош нуронийларга ҳам куч-қувват бўлди.

9 май муносабати билан уюштирилган «Ғалаба — барча учун битта» номи остидаги ноёб автомобиллар марафони иштирокчилари — Нижневартовск шаҳридан Самарқандгача бўлган минг­лаб километр масофани «Победа» автомобилларида босиб ўтишди. Марафончилар Қозоғистон, Қирғизистон орқали Самарқандга етиб келди. Улар Ҳазрати Ҳизр мажмуасидаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишди.
— Дилда иштиёқ, юракда қўр бўлса, барча ишни уддаласа бўлади, — дейди 90 ёшни қаршилаган Евгений Солдатов. — Биз, ўн бир кишидан иборат II жаҳон уруши фахрийлари мазкур автоюришни уруш пайтида фронт ортида хизмат қилганларнинг фидойилигига бағишлаганмиз. Ўзбекистонда биродарлик ва меҳр тафтини янада теранроқ ҳис қилдик.
Авторалли иштирокчилари кўҳна шаҳардаги бошқа тарихий қадамжолар ва маданий мерос объектлари билан ҳам танишишди.

Нурилла ШАМСИЕВ,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар