Раҳматилла ва милана энг ёш ғолиблар

130

Фарғона вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Касаба уюшмаси соврини учун» ўсмирлар ўртасида теннис мусобақаси ташкил этилди. Фарғона шаҳри мезбонлик қилган мазкур турнирда Андижон, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган 156 нафар ёш ҳаваскор теннисчи беллашди.

Муросасиз кечган баҳсларда 2001 – 2003 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида самарқандлик Акмал Имомов, қизлар ўртасида фарғоналик Нигора Азимжонова, 2004 – 2005 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида тошкентлик Саидамин Акбаров, қизлар ўртасида эса Урганчдан Шаҳзода Маримова шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.
Мазкур турнирнинг энг ёш вакиллари — 10 ёшли Раҳматилла Абдуқаюмов ўғил болалар, Милана Кириенко эса қиз болалар ўртасидаги мусобақаларда ғолиб бўлди.
— Ўтган йили турнирнинг финалида мағлуб бўлгандим. Бу гал мусобақага пухта ҳозирлик кўрганим ўз натижасини бериб, ўз ёшимдаги қизлар ўртасида 1-ўринни қўлга киритдим, — дейди Фарғона шаҳар 10-мактаб ўқувчиси Нигора Азимжонова. — Турнирда мусобақалардаги рейтингимни ҳам ошириш имконига эга бўлдим. Бу каби турнирлар маҳорат пиллапояси вазифасини ўташи шубҳасиз.
Турнир ғолиб ва совриндорлари вилоят касаба уюшма ташкилотлари, вилоят теннис федерацияси, спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Собирхон САИДХЎЖАЕВ,
Фарғона вилоят спорт ўйинлари ва енгил  атлетикага ихтисослаштирилган
болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори

Бошқа хабарлар