Ҳақиқат тантанаси

227

Ўзбек халқи Иккинчи жаҳон урушининг тарихий ғалаба билан якунланишига мислсиз даражада катта ҳисса қўшган. Жанг майдонларидан олисда жойлашгани учун Ўзбекис­тонга урушнинг дастлабки кунларидаёқ қанчадан-қанча ҳарбий завод ва фабрикалар, олий ўқув юртлари ва маданият муассасалари кўчириб келтирилган; ўзбек халқи ота-онасиз қолган етим-­есирлар, фронтда оғир жароҳат олган ярадорлар, ҳарбий хизматдан озод қилинган ёзувчилар, олимлар, санъаткорларни қабул қилиб, уларни уй-жой, иш ва озиқ-овқат билан таъминлаган. Ўзбекистонга кўчириб келтирилган ҳарбий заводлар фронтга қанчадан-қанча самолётлар, танклар, қурол-­яроғларни етказиб берган.

Ўзбек халқи курашаётган армияни мунтазам равишда кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминлаб турган. Булардан ташқари, халқимиз 1 млн. нафардан зиёд фарзанд­ларини фронтга кузатган: улардан 263 минг нафари ҳалоқ бўлган, 60 минг 452 нафари ногирон бўлиб қайт­ган, 132 минг 670 киши бедарак йўқолган, ўн минглаб миллатдошларимиз эса асирлик азобини бошдан кечирган. Булар — ўзбек халқининг тарихий хотирасида абадий сақланиб қоладиган маълумотлардир.
Генерал Собир Раҳимов фронтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган саркардагина эмас, балки Иккинчи жаҳон уруши ғалабасига катта ҳисса қўшган қаҳрамон, ўзбек халқининг жонли тимсоли ҳамдир.

Давомини газетамизнинг  8 май  сонида  ўқинг.

Бошқа хабарлар