Эҳтиёт бўл, йиқилиб тушма!

56

Албатта, бундай ўзгаришлар киши қалбида ғурур уйғотади. Лекин гуруч курмаксиз, гул тикансиз бўлмаганидек, улкан бунёдкорликлар жараёнида айрим хато-камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда.
Касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва навбатдаги вазифалар тўғрисида кенгаш мажлиси ҳисоботида маълум қилинишича, ўтган йил мобайнида 197 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Уларнинг баъзилари ўлим билан якунлангани янада ачинарли. Иш берувчилар ва ходимларнинг ишга масъулият билан ёндашмагани оқибатида бу каби ҳолатлар юзага келган.

 

 

Бошқача айтганда, озроқ маблағни тежайман деб ходимнинг меҳнат фаолияти хавфсизлигини таъминламаган иш берувчи ҳам, «ҳеч нима қилмайди» деган хаёлда ўзини ўзи ҳалокатга бошлаган ишчининг ҳам кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишида бирдек айби бор.
Газетамизнинг аввалги сонларида ҳам меҳнат хавфсизлигига оид салбий ҳолатлар танқид қилинган эди, аммо айрим вилоятларда ҳануз бу борада жиддий камчиликларга йўл ­қўйилмоқда. Ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасдан, ҳаётини хавф остига қўйиб ишлаш ҳолатларини ҳар қадамда учратиш мумкин. ­Қуйидаги фотолавҳалар бунинг яққол тасдиғидир. Бу ҳолни мутасаддилар қандай изоҳлайди?

Аъзамжон АБУЛФАЙЗОВ
Б.Ҳасанов олган суратлар.

Бошқа хабарлар