Барчага қувонч улашди

4,321

Яна бир янгилик шундан иборатки, байрам меҳмонлари ва мезбонлари эътиборига гул байрамининг логотипи ҳамда мадҳияси намойиш этилди.
Байрам иштирокчиларини қутлар экан, вилоят ҳокими Х.Бозоров ушбу тадбирнинг гулсевар, гулпарвар наманганликлар ҳаётидаги ўрни беқиёс эканлигини, анъанавий байрам вилоятнинг ўзига хос «ташриф қоғози» га айланиб улгурганини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг маданий ҳордиқ онлари бошланиб кетди.
Вилоят ҳокими дастлаб вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан барпо этилган «гул аллеяси» га ташриф буюрди.
Байрамнинг тантанали очилиш маросимида Туркия, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт, Баҳрайн, Қирғизистон, Тожикис­тон ҳамда Россиядан келган меҳмонлар ҳозир бўлдилар.
Кези келганда, узоқ тайёргарлик натижасида наманганлик гулчилар ушбу байрам учун 150 дан ортиқ турдаги 2 миллионта ноёб навли гул кўчатлари парваришлаганликларини алоҳида қайд этиш лозим. Бундан ташқари, Наманган шаҳри ва туманлари, Фарғона, Андижон, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳридан келган гулчилар томонидан 3 миллиондан зиёд тувакда парваришланаётган гуллар кўргазмаси ва савдоси уюштирилди.
Байрам 3 июнга қадар давом этади.

Дилдора РАҲМОНОВА,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар