ЮКСАК САМАРАЛИ ИШЛАР

441

 

 “Халқ банк: ислоҳот ва самара” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда АТ Халқ банки тизимида кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар ҳамда уларнинг ижроси хусусида маълумотлар берилди.

Таъкидландики, мазкур банк мамлакатимиздаги йирик ташкилотлардан бири сифатида банклараро бозорда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Масалан, 200га яқин филиаллари, 29та мини-банк, 727та жамғарма ва махсус касса, 186та халқаро пул ўтказмалари ҳамда 180дан зиёд валюта айрибошлаш шохобчалари, умуман олганда банкнинг 3200дан зиёд муассасалари мижозлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда. АТ Халқ банки анъанавий хизмат турларини, жумладан, маблағларни депозитларга қабул қилиш, кредит бериш, ҳисобрақамларни очиш ва хизмат кўрсатиш, халқаро пул ўтказмалари, замонавий интерактив ҳамда кўплаб бошқа банк хизматларини кўрсатади.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, АТ Халқ банкига бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилди, – дейди акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов. – Хусусан, ушбу ҳужжатга кўра 2018-2019 йилларда Халқ банки устав капиталини 1,6 триллион сўмга ошириш, “UzPaynet” МЧЖни Халқ банкининг таркибий бўлинмаси сифатида тузиш белгиланди. Қолаверса, 2023 йилгача солиқлар, банк жиҳозлари ва техникаларини олиб кириш учун божхона тўловларидан озод қилинди. Шу жумладан, ижтимоий тўловлар тўлаш учун нақд пулни ташиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш, оптик толали ахборот коммуникация тизимини имтиёзли тарифларда жорий этиш, банк реклама материаллари учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан 50 фоиз миқдорида имтиёз берилди.

Қувонарлиси, АТ Халқ банкининг кейинги йилларда эришаётган молиявий бврқарорлик ва юқори ўсиш суръатлари халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан юксак баҳоларга сазовор бўлмоқда. Жаҳоннинг энг нуфузли халқаро рейтинг компанияси – “Standart &Poors” агентлиги В/В, БАРҚАРОР рейтинги билан, ҳамда Ахбор Рейтинг агентлиги томонидан доимий равишда “УЗА”, БАРҚАРОР даражаси билан Халқ банкининг фаолияти ишончли ва истиқболли, дея юксак баҳоланмоқда. Бу эса энг яхши кўрсаткичлардан биттаси ҳисобланади.

Матбуот анжуманида давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Давлат активларини бошқариш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсия ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси хусусида сўз юритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсия ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Халқ банкининг сайёр кассалари орқали мамлакатмизнинг 3 миллиондан зиёд пенсионерларига бир ойда 1,5 триллион сўм ҳар ойниннг 27-санасига қадар, етказиб берилмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, ўтган даврда Халқ банкининг барча ҳудудий ва туман (шаҳар) филиалларида пенсия ва нафақа тўловлари бўлими ташкил этилди. 2000та сайёр касса, 4000 нафар кассир ва бухгалтер назоратчи штат бирликлари очилиб, ходимлар ишга қабул қилинган. Ҳар бир сайёр касса бухгалтер-назоратчи ходимлари 2000 та планшетлар қурилмаси билан таъминланган бўлиб, пенсия маблағларини берилиши билан боғлиқ ҳисоботлар жараёни автоматлаштирилган.

 

Анвар ҚОБИЛОВ

 

Бошқа хабарлар