«Шайтон мойи» сотилади…

106

Эртаклар — яхшиликка етаклар, дейишади. Дарҳақиқат, эртакларнинг сирли олами болажонларни эзгуликка ундаши керак. Лекин эзгуликнинг “Э”ҳарфи ҳам йўқ “Чарс-чарс тепалиги”, “Жинлар чолни қандай даволадилар”, “Шайтон мойи”, “Маймуннинг қайлиғи”, “Тентакнинг ҳамма гапи пойма-пой” каби бемаъни, бемаза эртаклар қайси “калла” билан китобга киритилган экан. Биргина “Шайтон мойи” номли эртакни ўқисангиз, беихтиёр “э…” деб юборасиз. “… Ёдзиронинг балиғи билан отини шайтон еб қўяди… Ёдзиро шайтонни қозонга “қамаб”, уни оловда куйдириб, эритади. Эртасига қозоннинг тувоғини кўтариб қараса, қозон қулоғигача қора мой билан тўла. У ёғни шаҳарга олиб борибди-да, кўз кўриб қулоқ эшитмаган катта пулга сотибди”. Тамом, эртак шундай тугайди. Даҳшат-а! Ана сизга “кирмошина-ю”, мана болаларга “сюрприз!”.

Хуллас, эртак китоб ҳар тарафлама таҳрирталаб. Негадир китобда на таржима қилинган манба, на таржимоннинг исми-шарифи берилган. Борди-ю, китоб “бунёдкор”лари – таржимон, муҳаррир ёки мусаҳҳиҳни учратиб қолгудек бўлсам, уларга айтар сўзим қисқа, аммо саволларим узун бўлади.

Газетамизни кейинги сонида ўқинг

Бошқа хабарлар