Моли борнинг ҳоли бор

70

Зубайда опа Қўшкўпир тумани Иттифоқ маҳалласида яшайди. Оилада беш жон. Қўли калталиги боис, баъзида болаларига эрталаб бир пиёла иссиқ сут ичиролмаган кунлари бўлади. Яқинда унинг хонадонига ташриф буюрган касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари аҳвол сўраб, эҳтиёжларини ўрганишди. Шунда Зубайда Нуржонова кўнглидагини айтди.

– Сут сўраб қўшниларникига кириб чиқаман. Биттагина соғин сигиримиз бўлса қанийди.
Зубайда опанинг орзу­си ушалиши кўпга чўзилмади. Қўшкўпир тумани Оқдарбанд қиш­лоғида яшовчи 4 та эҳтиёжманд оилага касаба уюшмалари томонидан соғин сигирлар берилди. Улар қаторида Зубайда Нуржонова ҳам бор.
– Яхшилар барака­ топсин, – дейди Ошоққалъа маҳалласида истиқомат қилувчи Дилафрўз Ҳасанова. – Бизга берилган сигирдан кунига 5-6 литр сут соғиб оляпмиз. Музлаткичимизни истаган пайтда очсангиз, сут-қатиғимиз бор. Ортганини қўшниларга илиняп­миз.
– «Обод қишлоқ» дас­тури қишлоғимизни, уйимизни, кўнглимизни обод қиляпти, – дейди Оллақули Маҳмудов. – Қиш­лоғимиз кундан кун чирой очиб, шаҳарга ўхшаб боряпти. Ҳеч бир фуқаро, ҳеч бир хонадон эътибордан четда қолмади. Мана, биз соғин сигирли бўлдик. Қўшнимга иссиқхона қуриб беришди. Яна бир қўшнимиз имтиёзли кредит олди. Кеча қишлоғимизда 100 ўринли тикувчилик корхонасининг иш бошлагани қувончимизга қувонч қўшди.
Хоразмнинг барча туманларида «Обод қиш­лоқ» дастури доирасидаги ишлар жадал давом этмоқда. Касаба уюшмалари бунёдкорлик жараёнларида фаоллик кўрсатиб, эҳтиёжманд инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяпти. Буларнинг барчаси юртдош­ларимизнинг турмуши обод бўлишига хизмат қилаётир.

Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар