Сайёҳ келган юртга барака инар

437

Халқимизнинг шундай нақли бор: меҳмони бор уйдан барака аримайди. Буни эса шундай изоҳлаш мумкин: меҳмон келадиган уй доимо саранжом-саришта ва обод бўлади. Озодалик ҳукмрон жойда эса фаровонлик акс этади.

Бугун юртимизда туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида қадимий кентларимиз яшариб, навқирон шаҳарларимиз обод бўлиб бормоқда. Энг муҳими, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарасида сайёҳларга қатор қулайликлар яратилаётир.
Натижа эса биз кутгандек босқичга кўтарилмоқда. Биргина мисол, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган олти ойида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада ошган. Масалан, Туркиядан келган сайёҳлар сони 31 966 нафарни, Япониядан келган сайёҳлар кўрсаткичи 6 200 нафарни, Исроилдан келган туристлар сони эса 3 615 нафарни ташкил қилди. Бундан ташқари, Индонезиядан 750 нафар, Сингапурдан 424 нафар сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шунингдек, июнь ойида Корея Республикасидан келган сайёҳлар сонининг 57,5 фоизга, Малайзиядан келганлар сони эса 2,6 бараварга ошиши кузатилган.
Мутахассисларнинг эътироф этишича, яқин вақт ичида бу кўрсаткичлар муттасил ўсиб боради. Амалий ҳаракатлар ҳам шунга мос бўлмоқда.

Бошқа хабарлар