Гарварднинг олтин қоидалари

114

Сўзнинг нечоғли ­қудратли кучга эга эканини тасаввур этиш қийин. Биргина калом инсонга мўъжизадек таъсир этиши, уни улкан марраларга ундаши мумкин. Барчаси инсоннинг ўзига боғлиқ экани шарқ адабиёти ва фалсафасида кўп ва хўб таъкидланган.

Жаҳонга машҳур Гарвард университети мутахассислари ҳам ўз талабаларини сўз билан рағбатлантирар экан. Америка қўшма Штатларининг 7 нафар президенти, 47 нафар Нобель мукофоти совриндори айнан шу университетни тамомлаган. Албатта, улар ўз-ўзи билан курашиб, буюк мақсадлар сари олға интилган. Мана шу жараёнда дангасаликдан халос этувчи қоидаларга амал қилишган бўлса, не ажаб.
Қуйида эълон қилинаётган ҳикматли даъватлар машҳур илм даргоҳининг ўзига хос қоидалари ҳисоб­ланади. Улар ҳаммага, айниқса, йўл бошида турган ёшларга ғоят асқотади.

• Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларинг­­ни ҳаётда кўрасан.
• Қачонки, сен ҳаммасига жуда кеч бўлди, деб ўйласанг, аслида, ҳали эрта бўлади.
• Ўқиш азоби — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.
• Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?!
• Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.
• Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
• Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга насиб этади.
• Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.
• Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.
• Сенинг топадиган пулинг — олган билиминг билан мутаносиб.
• Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
• Ҳозир, ҳатто, душманларинг ҳам ютоқиб китоб варақламоқда.
• Қийинчликларсиз мақсадга етишиб бўлмайди.
• Ишингни икки марта қайта текшир.
• Бу ерда муваффақиятга олиб чиқувчи қурилма йўқ, сен зинадан аста-секин чиқиб борасан, холос.
• Қидираётганинг ташқарида эмас, аксинча сенинг ўзингда.
• Ҳар қандай ютуққа эришиш — ҳаракат қилишга қарор қилинган лаҳзадан бош­ланади.
• Омадга эришишдаги энг ишонч­­ли йўл — яна бир бор уриниб кўриш.
• Вақт ҳозир ҳам ўтаяпти.
• Агар келгуси бир йилинг­­ни режалаштирмоқчи бўлсанг, ўсимликнинг ўсишини кўр. Агар келгуси ўн йилликни режалаштирмоқчи бўлсанг, ўсаётган дарахт­ларга қара. Агар бутун ҳаётингни режалаштирмоқчи бўлсанг, у ҳолда таълим ол!

Маҳлиё УМИРЗОҚОВА
тайёрлади

Бошқа хабарлар