Фермер йиғим-терим мавсумини қандай ташкил қилиши лозим?

558

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйи­­ча масъул ташкилотчиси томонидан уюштирилган семинарда ушбу савол атрофида кўп­лаб фикр­-мулоҳазалар билдирилди. Унда иштирок этган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман ва шаҳар кенгаши раислари, касаба уюшмаларининг туман, шаҳар кенгаши раислари, йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари меҳнат соҳасига доир ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан яна бир бор таништирилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Рес­публикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда «2018–2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлашда фермер хўжаликлари олдида турган долзарб масалалар хусусида атрофлича сўз борди.
Семинар давомида АСМ ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика кенгаши бош мутахассиси Ҳусан Бегматов бу йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмаслигини таъминлаш, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Респуб­ликаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари талабларининг юртимизда амалга оширилиши ҳақида тушунчалар беришди. Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Қаҳрамон Ражабов йиғим-терим мавсумида ишни тўғри ташкил қилиш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.
Тажрибали фермерлар ўз фаолиятлари мисолида пахта йиғим-теримини намунали ташкил қилишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида қимматли фикрларни ўртага ташлади.

Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар