Бизнесда юқори суръатлар бу йўлда жадаллик кўрсатишда давом этамиз

62

Ҳисобот даврида компания томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 78,5 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир неча баробар ўсиши таъминланди. Бунда асосий ўринни ихтиёрий суғурта турлари ташкил этмоқда. Мазкур турлардан суғурта мукофотлари ­ҳажми 2,8 марта ошди ва 65 миллиард сўмга тенг бўлди.
Компаниянинг етти йиллик фаолиятида кўплаб мижозлар ўз манфаатлари ҳимоясини «GROSS INSURANCE» суғурта компаниясига ишонмоқда. Бунинг асосий сабаби эса компания ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини юқори даражада, тўлиқ ва тезкор бажарилиши ҳисобланади.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мижозларга компания томонидан 5,9 миллиард сўм суғурта товони тўлаб берилиб, бу 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 3,2 мартага кўп демакдир.
Бундан ташқари, компания давлат ва жамият олдидаги масъулиятни ҳис этиб, ўзбек спортини ­оммалаштиришда фаол иштирок этиш билан бир қаторда мусобақалар ва спортчиларга ҳам ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келмоқда.
Фахр ва ифтихор билан шуни эътироф этиш мумкинки, ­­компания- нинг спорт элчиси ва вакили ҳисоб­ланган Нодирбек Абдусатторов классик шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ҳисобланади. У бу унвонга 13 ёшида муносиб деб топилган.
Нодирбек Ўзбекистон шахмат Федерацияси биносида тасодифий рақамлар генератори ёрдамида танлаб олинадиган 20 нафар рақиблари билан жорий йилнинг 10 октябрь санасида шахмат сеансини ўтказади.
Ходимлар бошланғич касаба уюшма қўмитасини ташкил этиш бўйича меҳнат жамоаси Конференцияси ўтказилиб, кўп сонли делегатларнинг тўпланган овозлари орқали Бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташкил этилди ва фаолияти самарали йўлга қўйилди.
Компания ходимлари учун зарур меҳнат фаолиятини ташкил этиш, эркин меҳнат қилиш, меҳнатга муносиб ҳақ тўланиши, дам олиш, соғлом, хавфсиз ва қулай меҳнат шароитини яратиш, ходимларни соғломлаштиришни ташкил қилиш, санаторий-курортларда даволаниш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмак­лашиш, жамоа шартномалари ва келишувлари бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш бошланғич касаба уюшма қўмитасининг асосий вазифасидир. Ўз атрофида 400 нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштирган қўмита ташкилий-услубий ёрдам ва яқиндан кўмак­лашиш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасига қабул қилинди.
Ўтган вақт давомида, ­бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 7 нафар ходимга Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида жойлашган «Аврора» ва «Кыргызское взморье« санаторийлари, 15 нафар ходимга юртимиздаги санаторий-курортлар ва 75 нафардан ортиқ ходимга Тошкент вилоятида жойлашган дам олиш зонасида маданий ҳордиқ чиқариши учун йўлланмалар берилди.

Компаниянинг меҳнаткаш, аҳил жамоаси кўпмиллатли она халқимизни Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан қизғин муборакбод этади. Барча хайрли амаллар юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигига хизмат қилсин!

Абдуазиз АБДУСАТТОРОВ,
«GROSS INSURANCE» суғурта
компанияси бош директори

Бошқа хабарлар