«Касаба сайр» саёҳатга чорлайди

31

Мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилмоқда. Президентимизнинг соҳага доир қабул қилган фармон ва қарорлари бу йўлдаги ишларни тезлаштириб, сайёҳлар оқимининг кескин ошишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги «Касаба сайр» шўъба корхонаси томонидан ҳам ушбу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Туризмга бўлган қизиқиш муттасил ўсиб, жорий йилда корхона, ташкилотларда фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг тарихий шаҳарларимиз ва ўз ҳудудларидаги қадамжоларга саёҳати кескин ошгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Айтиб ўтиш керакки, юртимизга сайёҳларни жалб этиш ва соҳада тажриба алмашишда ҳам муайян ишлар йўлга қўйилди.
Саёҳатга чиқиб, мароқли ҳордиқ олишни хоҳлаган киши, аввало, ўзига ҳар томонлама қулай ва сифатли хизмат кўрсатадиган ташкилот билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайди. Корхонамиз буни яхши англаган ҳолда фаолият юритмоқда. Энг сўнгги моделдаги транспорт хизматидан фойдаланиш баробарида, ўзимиз ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси саъй-ҳаракатлари билан сўнгги русумдаги замонавий автобус олиб келдик. Тарихий обидалар атрофида жойлашган хизмати ва нархи қулай бўлган меҳмонхоналар билан ҳамкорлик қила­япмиз. Айни пайтда касаба уюшмалари Федерациясига тегишли «Саёҳат сари» (Тошкент), «Нодир Самарқанд» (Самарқанд), «Шамс Хива» (Хоразм) меҳмонхоналарида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатилади.
Таом танлаш жараёнида миллийликка кўпроқ эътибор қаратилаётгани ҳам фаолиятнинг ўзига хослигини таъминлаётир. Қайси ҳудуд­­га борилса, ўша жойга хос миллий овқатлар дастурхонга тортиқ қилинади. Бу, албатта, меҳмонларга хуш ёқади. Тарихий обида ёки мустақиллик йилларида барпо этилган объектлар ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга, сайёҳларга керакли маълумотларни тегишлича етказиб бериш салоҳиятига эга бўлган гидлар билан ишлаяпмиз. Булар корхонамиз шуҳратини оширмоқда ва хизматимизга бўлган талаб ҳам шунга яраша бўляпти.
«Касаба сайр» шўъба корхонасининг туристик имкониятлари, амалдаги акциялари, саёҳат йўналиш ва объектлари ҳақида маълумот олмоқчи бўлганлар учун www.turizm.kasaba.uz расмий веб-сайти ишлаб турибди. У орқали фойдаланувчилар юртимизнинг диққатга сазовор жойлари, меҳмонхоналар, саёҳатлар, авиа-поезд йўналишлари, музей ва ­т­еатрлар, умуман, мамлакатимиз ҳақида барча-барча маълумотларни олиши мумкин. Туристларда ўз хоҳиш-истагидан келиб чиқиб саёҳат йўналишини белгилаш, қаерларда бўлиш, қандай транспортда юриш, қандай таомларни истеъмол қилиш ва шу каби қулайликлар ҳақида корхонага буюртма бериш имконияти ҳам бор.
«Саёҳат қилинг, севинг, ҳаётнинг ҳар лаҳзасидан роҳатланинг», деган шиорни илгари сураётган корхонамиз мароқли саёҳатга чорлайди. Бунда, албатта, «Касаба сайр» шўъба корхонасининг кенг имкониятларидан фойдаланинг! Зеро, асосий мақсади ёқимли, сифатли ва хавфсиз саёҳатни ташкил этиш бўлган корхонамиз хизматидан фойдаланган киши асло ютқазмайди.

Тўлқин ХИДИРОВ,
«Касаба сайр» шўъба корхонаси директори

Бошқа хабарлар