ЎЗГАРИШ ОДИМЛАРИ

374

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби Жиззах воҳасида ҳам улкан ислоҳот ва янгиланишлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Шаҳар-у қишлоқларга ўзгача зеб бериб турган, замонавий меъморчилик асосида бир-бирини такрорламайдиган бино ва иншоотлар, мактаб ва коллежлар, мусиқа ва санъат мактаблари, спорт мажмуалари… Бу каби барча бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари истиқлол меваси, тинч ва осуда ҳаётимиз – яратиб берилган ҳуқуқий эркинлик самарасидир.
Туманимиз марказидаги Ш. Рашидов номидаги маҳаллада саккизта тўрт қаватли 190 хонадонга мўлжалланган намунавий лойиҳалар асосида арзон нархдаги бежирим ва кўркам, ўзига хос меъморчилик асосида бунёд этилаётган турар-жойларда замондошларимиз ҳадемай ҳовли тўйлари ўтказишади.
Янги массивларда савдо, маиший хизмат мажмуалари, тиббиёт муассасалари, болалар спорт майдончалари, хиёбонлар, газ, сув, электр тармоғи, автомобиль йўллари сингари инфратузилма объектларининг ҳам бирваракайига барпо этилаётгани қувонарли ҳол.
Юртимизда юз бераётган бундай оламшумул ўзгаришлар одамлар онг-у шуури, дунёқарашини ўзгартириб, эртанги кунга ишончини тобора мус­­таҳкамламоқда.

Бахтиёр ЖОНТУРСУНОВ,
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Зомин тумани
кенгаши раиси

Бошқа хабарлар