Бахтиёр болалар мамлакати

92

«International-House Toshkent» академик лицейи­­да Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари бў­йича Тошкент шаҳар анжумани бўлиб ўтди. Оромгоҳларда фаолият кўрсатган тўгарак­лар кўргазмаси ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди.

– Тошкент шаҳри бўйича 27 та стационар оромгоҳда режада белгиланган 27 минг 760 нафар бола ўрнига ўттиз мингдан зиёд ўғил-қиз соғломлаштирилди, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари, шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сайфулла Аҳмедов. – Мактаблар қошида ташкил этилган 66 та кундузги оромгоҳда эса 24 мингдан зиёд ўқувчи дам олдирилди. Шунингдек, Оролбўйида истиқомат қилувчи уч мингга яқин боланинг сўлим масканларда мароқли ҳордиқ чиқариши таъминланди. Мавсум давомида «Меҳрибонлик» уйлари, мактаб-интернат тарбияланувчилари, кам таъминланган, ёлғиз ва кўп болали оилалар фарзандларига бепул йўлланмалар ажратишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, иқтидорли болалар ҳам имтиёзли тарзда дам олдирилди.

Тадбирда болаларнинг дам олишини мазмунли ташкил қилишда намуна кўрсатган оромгоҳлар ходимлари, оромгоҳ фаолияти ташкилотчилари, тарбиячи ва етакчиларига касаба уюшмалари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Жумладан, Ички ишлар вазирлигига қарашли «Оқтош» болалар оромгоҳи «2018 йилнинг энг намунали стационар болалар оромгоҳи», Сирғали ТХТБ тасарруфидаги 300-мактаб қошида ташкил этилган «Камалак» оромгоҳи ҳамда Миробод ТХТБ тасарруфидаги 94-мактаб қошидаги «Солны­шко-Қуёшча» оромгоҳи «2018 йилнинг энг намунали кундузги болалар оромгоҳи», «Конс­т­руктор» оромгоҳи бошлиғи Татьяна Балуева ва «Ўзбекистон лойиҳалаштириш илмий тадқиқот институти» («ЎзГИП»)га қарашли «Ғунча» оромгоҳи бошлиғи Юлия Матенова «Энг яхши оромгоҳ бош­лиғи», «Шарқ» нашриёт-матбаа акция­дорлик компаниясига қарашли «Фазогир» оромгоҳи тарбиячиси Мариана Ревтова ва «Асака» банкка қарашли «Асака» оромгоҳи бош тарбиячиси Розалия Қорахонова «Энг ғамхўр тарбиячи», «Ўзкабель» акциядорлик жамиятига қарашли «Зилола» оромгоҳи бош ошпази Ортиқали Зайниддинов «Энг яхши пазанда», Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтига қарашли «Автойўлсоз» оромгоҳи тиббиёт ходими Нозима Саидова «Энг яхши тиббиёт ходими», «Аса Рента» хусусий корхонасига қарашли «Машъал-Лидер» оромгоҳи бош етакчиси Лилия Тугушева «Энг фаол етакчи», «Ўзкабел» АЖга қарашли «Зилола» оромгоҳида фаолият кўрсатган ички ишлар ходими Мардон Ўрозов «Энг фаол ички ишлар идоралари ходими», «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига қарашли «Автомобилчи» оромгоҳи сузиш бўйича йўриқчиси Абдумалик Нуриддинов «Энг яхши сузиш бўйича йўриқчи», «Ирригация бўйича конструкторлик бюроси»га қарашли «Конструктор» оромгоҳи спорт мураб­бийи Шавкат Ҳотамов «Энг яхши спорт йўриқчиси», Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бўлим бошлиғи Азиза Юлдашева ва «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ етакчи муҳандиси Адиба Маюсупова «Энг яхши ҳамкор» йўналишлари бўйича тақдирланди.
Жажжи болажонларнинг шўх чиқиш­лари, эл суйган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.

Маҳлиё УМИРЗОҚОВА,
«Ishonch» мухбири

* * *

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «Қиб­рай», «Янги авлод», «Бурчи-мулло», «Дўстлик», «Темир­йўлчи», «Коинот» оромгоҳлари ва Қўнғирот санаторий-профилакторийси болажонларнинг ёзги таътилини таассуротларга бой тарзда ўтказишга муносиб ҳисса қўшди.
Куни кеча Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан соғломлаштириш ишларида фаоллик кўрсатган бир неча оромгоҳ ва ходимлар мукофотланди.
«2018 йилнинг энг намунали стационар болалар оромгоҳи», «Энг яхши оромгоҳ бошлиғи», «Энг ғамхўр тарбиячи», «Энг яхши спорт йўриқчиси», «Энг фаол етакчи» ва «Сузиш бўйича энг яхши йўриқчи» каби номинациялар эгалари аниқланди.
– «Энг яхши оромгоҳ бошлиғи» деган номга лойиқ топилганимдан ўзимни жуда бахтли ҳис этяпман, – ­дейди «Коинот» болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари Маъмура Усмонова. – Бу ютуқ оромгоҳда бирга ишлаган барча ходимларга тегиш­ли. Мавсум давомида болажонларни мароқли дам олдиришга бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Мана бугун эса меҳнатимиз самарасини кўриб бошимиз осмонга етди.
Ёш авлоднинг интеллектуал ривож­ланиши, маънавий ва жисмоний камолоти ўта долзарб масала бўлиб, айнан шунга кўра мамлакатимизда ҳар бир фуқаро ушбу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишга интилади. Зотан, келажакка пойдевор бугундан қўйилади.

Муқаддас РАЗЗОҚОВА,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар