Она тилимиз мавқеидан хавотир бор

323

Олий Мажлис Сенатига!

Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўпчиликни қувонтираётгани айни ҳақиқат. Айниқса, хусусий таълим муассасаларига кенг йўл берилаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Лекин уларда асосий эътибор чет тилини ўргатишга қаратилаётгани келгусида ўзини нечоғли оқлар экан? Ахир, бола энг аввало, ўз она тилини пухта билиши, ўзбекча фикрлаш ва ёзиш малакасига эга бўлиши, шундан сўнг унинг иштиёқига қараб хорижий тилни ўргатиш маъқул эмасми?

Албатта, кўп миллатли юртимизда миллатлараро бағрикенглик давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Лекин кўп ҳолларда кўр-кўрона чет тилларни ўргатишга ружу қўйилаётгани, энг ёмони, ёшлар ўз тилимизни унутиб юбораётганидан кўнгил ранжийди. Йиллар давомида ўзбек тилининг мавқеини бироз тушириб юборгандекмиз…

Шу ўринда бир таниқли инглиз сиёсатшуносининг «…Мамлакат мактабларида фақат инглиз тилида дарс­лар боришини талаб қилишимиз шарт. Чунки икки тиллик, маълум маънода бир давлат ҳудудида икки маданият, ҳатто икки мамлакат борлигини англатади…», деган ­фикрлари бизни ҳамиша ҳушёр торттириб туриши керак,  деб ўйлайман.

Балки, мактабларда ўзбек тилининг устувор даражада ўқитилиши масаласини парламент муҳокамасидан ўтказиб, тегишли қарор қабул қилиш керакдир…

Шаҳобиддин ВАЛИЕВ,

Ургут тумани

Бошқа хабарлар