Фикрга фикр…

60

Халқ таълими вазирлигига!


Назаримда, бу бир-бирига зид гап бўлди. Ахир, ўқувчи дастлаб фан предметининг асосий қоидаларини пухта ўзлаштирмас экан, у қандай қилиб таҳлил қила олиши мумкин? Таҳлил пухта билимга, яъни боланинг тафаккури, миясида тўпланадиган билим базасига боғлиқ эмасми?  Бош­қача айтганда, уй қуриш пойдевордан бошланади. Қолаверса, интернетдаги керакли ва муҳим маълумотни олиш учун ҳам муайян даражада билим ва кўникма зарур-ку?!
Халқ таълими вазири ­Ш.Шерматов «Ўзбекис­тон-24» телеканалига берган интервьюларидан бирида дарсликлар тўғрисида гапириб, « Илгари дарсликлар ёдлатиш тамойилига мослаб тайёрланган. Энди бошқача бўлади, бундан буён дарсликлар ёдлаш принципига эмас,  таҳлил қилишга ўргатишга мослаб яратилади, ўқувчи қандайдир маълумотни билмоқчи бўлса, уларни интернет тармоғи орқали ҳам билиб олаверади», деган фикр­­ни билдирди.

Шу ўринда яна бир муаммони айтиб ўтиш жоиз. Шу вақтгача дарсликларни тез-тез ўзгартириш оддий ҳолат тусига кириб қолди. Бу эса кўп­лаб муаммоларни келтириб чиқаргани айни ҳақиқат. Хўш, бу давлат таълим стандартларига қай даражада мос келади? Дарслик­ларнинг сифатсиз яратилиши, уларнинг тизимли билим беришга асосланмай яратилаётгани учун жиддий жазо белгиланиши зарур деб ўйлайман. Қолаверса, дарсликлар қандай тамойилларга таянилган ҳолда тайёрланиши пухта ўйлаб кўриладиган масала сифатида очиқ қолаётганидан хавотирдаман.

Балки, мен нотўғри тушунгандирман?   Буни изоҳлаб беришса, яхши бўларди…

Шаҳноза ДАДАХЎЖАЕВА,

Учқўрғон тумани

Бошқа хабарлар