Сўз – форум иштирокчиларига

106

Борис ДУБРОВСКИЙ,
Россия  Федерацияси Челябинск области губернатори:

– Минтақамиз ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ортишини истиқболли деб ҳисоблайман, 2017 йил якунлари бўйича у 291 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Савдо муносабатларимиз жадал ривож­ланиб бормоқда. «Союзпишепром», «Макфа», «Сигма», «Ресурс» сингари корхоналар Ўзбекистон Рес­публикаси билан товар айланмасини сезиларли равишда оширди. Экспорт етказмалари ҳаж­ми 12 минг тоннага яқинлашмоқда. «Чурилово» агрохолдинги ва «Ўзагроэкспорт» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси ўсиш суръатлари янада ортади, деб ўйлайман.
2017 йилда Челябинск области Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 76 фоизга ортиб, 291 миллион долларни ташкил қилди. Ўсиш тенденцияси бу йил ҳам кузатилди – 2018 йилнинг ўтган олти ойи давомида ўзаро товар айланмаси 152 миллион долларни ташкил этди ва бу ўтган йилги кўрсаткичдан ­­40 фоиз­­га юқоридир.

Сергей КНЯЗЕВ,
Олтой ўлкаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги маслаҳат маркази
директори:

– Бугунги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасида Олтойнинг 34 та корхонаси ўз маҳсулотини намойиш қилмоқда. Ушбу кўргазма Тошкент шаҳрида 18-19 октябрь кунлари давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтаётган биринчи Ўзбекистон-Россия минтақалараро ҳамкорлик форумининг муҳим тадбирларидан биридир. Кўргазма «Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўзаро ҳамкорлиги асоси» деб номланади. Олтой ўлкаси стенди 100 квадрат метр майдонни эгаллаган. Унда сут маҳсулотлари, ун ва ёрмалар, ёғ ва зиғир уруғи, олтой кунгабоқар ёғи, ичимликлар, қандолат маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Стенд олдида тадбиркорларимиз музокаралар ўтказди.
Минтақамиз манфаатларини ўлкамиз губернатори Виктор Томенко ҳимоя қилмоқда.

Сергей ЛЕВИН,
Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:

Россия ва Ўзбекистон тадбиркорлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги товар айланмаси мунтазам ва изчил ортиб бормоқда. Жорий йил бу кўрсаткич 40 фоиздан зиёд бўлди.

Бошқа хабарлар