Камчиликлар тузатилади

40

«Ishonch» газетасининг 18 сентябрдаги сонида «Боғ аро қўйсам қадам…» сарлавҳали мақола чоп этилган эди. Унга Маданият вазирлигидан ­қуйидагича муносабат билдирилган хат келди:

«Ishonch» газетаси мухбири О.Рўзиқулованинг «Боғ аро қўйсам қадам» сарлавҳали мақоласида Мирзо Улуғбек ҳамда Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғларидаги савдо шохобчаларида сотиладиган турли хил ичимликлар ва озиқ-овқатларнинг нархлари баландлиги кўрсатиб ўтилган.
Бугунги кунда маданият ва истироҳат боғлари маҳаллий ҳокимликлар ҳисобида бўлиб, улар ижара шартномаси асосида тадбиркорларга берилган.
Ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғларида аҳолига маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш юзасидан тегиш­ли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ Маданият вазирлиги томонидан истироҳат боғларида мунтазам равишда тажриба алмашув ва ўқув семинарлари ўтказилмоқда.
Маданият ва истироҳат боғларида камчиликларни бартараф этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига ҳамда маданият ва истироҳат боғлари директорларига тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Бошқа хабарлар