Имтиёзли йўлланма қувончга сабаб бўлди

25
Portrait of a doctor with two of her co-workers talking with a patient in the background

«Бир неча йиллардан буён буйрак хасталигидан азият чекаман, доимий равишда даволанишга мажбурман. Топганим, асосан, даволанишга кетгани учун ҳеч қачон санаторийда дам олишни хаёлимга келтирмаганман. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Поп тумани кенгаши раиси Баҳодир Содиқовдан бепул йўлланмани оларканман, ишловчиларни йўқлайдиган ташкилот аъзоси эканим, уларнинг оғир кунимда елка тутгани, яхшиликнинг сеҳрли кучидан қалбим қувончга тўлди».

Поп туманидаги 25-мактаб ўқитувчиси Ширмоной Шодиеванинг миннатдорлик сўзларини эшитиб, биз ҳам тўлқинландик. Зеро, одамларга яхшилик қилиш кундалик дастури бўлган ташкилотда фаолият юритиш ғоят мароқли.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ширмоной каби беш нафар фидойи устоз турли сиҳатгоҳларда имтиёзли ҳордиқ чиқариб қайтган эди. Навбатдаги байрам – Халқаро тиббиёт ходимлари куни муносабати билан беш нафар врач санаторийларга йўл олмоқда.
– Ўттиз йиллик фаолиятим давомида кўп­лаб рағбатлантиришлар олдим, – дейди вилоят Перинатал маркази анестезиолог-реаниматологи Маҳзума Камолова. – Қарангки, бугун ҳам устоз сифатида эъзозлаб, узоқ йиллик меҳнатларимни қадрлаб, санаторийга имтиёзли йўлланма ажратишибди. Хурсандман. Фаолиятимиз давомида касаба уюшмаси ҳамиша яхши ишларга бош-қош бўлганини кўрдик, гувоҳи бўлдик. Бундай хайрли ишлар, эзгу ташаббус­лар янада кўпаяверсин.

Дилшод ТЎХТАБОЕВ,
Наманган вилояти касаба уюшма
ташкилотлари бирлашмаси ижтимоий
суғурта бўлими мудири

Бошқа хабарлар