Мижозлар мамнун

31

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган лойиҳаларнинг «Халқ банки» томонидан қандай ижро этилаётганига бағишлалган матбуот анжуманида шу йилнинг ўтган даври мобайнида 29 655 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига 1 426,4 млрд. сўмлик кредитлар ажратилгани маълум қилинди.

бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 фоиз юқоридир. Бундан ташқари, банкда мижозларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бир қанча замонавий инновацион лойи­ҳалар амалга оширилмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, банкка тегишли бўлган 3,9 миллионтадан ортиқ пластик карта мижозлар хизматида. Банк филиалларига ўрнатилган 32 мингга яқин тўлов терминаллари эса аҳолига қулайлик туғдирмоқда. Ушбу тўлов терминалларида «Union Pay International» халқаро тўлов карталаридан тўловларни қабул қилиш имконияти яратилгани мижозларни, айниқса, мамнун этмоқда.

Йўлчи АСАДОВ,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар