Кино оламига марҳабо

196

Пойтахтимизда киноижодкорларнинг «PROlogue – 2018» халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда.
Тантанали тадбир Ёшлар ижод саройи­­да «Ўзбек киноси тарихи» номли фотокўргазманинг очилиши билан бошланди. Унда иштирок этган кино ихлосмандлари мозийга саёҳат қилишди. Фотокўргазмада ўзбек кинематографияси ривожланишининг 6 даври ҳақида ҳикоя қиладиган 70 та фотосурат намойиш қилинди. «Ўлим минораси», «Иккинчи хотин», «Қасам», «Бой ила хизматчи», «Маҳаллада дув-дув гап», «Тошкент – нон шаҳри», «Шум бола», «Еттинчи ўқ», «Сиз кимсиз?», «Келинлар қўзғолони», «Ватан», «Сабот» ва бошқа бир қатор бадиий фильмларнинг суратларга муҳрланган лаҳзалари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Халқаро кинофестивалнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекис­тон давлат академик катта театрида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида таниқли актёрлар иштирок этди.
Тадбир сўнгида «SCOR­PION» бадиий фильми намойиш этилди.
Кинофестиваль шу йилнинг 30 ноябрига қадар давом этади.

Озода РЎЗИҚУЛОВА
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар