Ақл чархи ёки математика мўъжизалари

121

Газетамизнинг 2018 йил 15 ноябрдаги 137-сонида «Ақл чархи ёки математика мўъжизалари» сарлавҳаси остида 5 та жумбоқли савол муштарийлар эътиборига ҳавола этилган эди.
Унга кўплаб жавоблар келди. Улар орасида Маҳфуза Рўзиева, Жасур Ёқубов, Темур Рўзиев, Чарос Раҳмонова, Шавкат Шаропов, Рухсора Абдуллаеванинг жавоблари тўғри йўлланган.

Тўғри жавоблар қуйидагича эди:
1. 2212;
2. 48;
3. Гиппатия;
4. Квадрат;
5. 159999 ва 160000.

«АҚЛ ЧАРХИ» ДАВОМ ЭТАДИ!

Газетхонларнинг талаби билан таҳририят «Сиртқи олимпиада» рукнини давом эттиришга қарор қилди.
Шундай қилиб, навбатдаги босқич саволлари қуйидагича:
1. Доминонинг 28 та тоши занжир қилиб тузилганда унинг учларидан бирида 5 очко бўлади. Иккинчи учида неча очко бўлади?
2. Шундай сон топингки, уни иккига бўлганда бир қолдиқ, учга бўлганда икки қолдиқ, тўртга бўлганда уч қолдиқ, бешга бўлганда тўрт қолдиқ, олтига бўлганда беш қолдиқ қолсин. Аммо еттига бўлинсин?
3. 11 га бўлинадиган 9 хонали сон ўйлаб топинг?
4. Бир йилда энг кўпи билан нечта якшанба бўлиши мумкин?
5. Соат ва минут миллари устма-уст тушган ва улар 9 ҳамда 10 рақамлари оралиғида жойлашган. Соат неча бўлган?
Азиз газетхонлар!
Ушбу саволларнинг
жавобини таҳририятнинг xatlar@ishonch-doverie.uz
элект­рон манзили, +998903499638 рақамли
телеграмм тармоғига шу йилнинг 15 декабрь санасига қадар жўнатинг ва махсус совғалар эгаси бўлинг!

Бошқа хабарлар