Дастур ижроси таъминланади

47

«Ishonch» газетасининг шу йил 4 октябрь сонида чоп этилган «Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир» сарлавҳали мақолага Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокимлигидан қуйидаги мазмунда муносабат билдирилди:

«Мақолада қаламга олинган «Мустақиллик» МФЙда 537 та хонадонда 2 580 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда МТМ, умумтаълим мактаби, 2 та кўп қаватли уй ва бошқа турдаги бино-иншоотлар мавжуд. Шундан 230 та уй таъмирга муҳтож бўлиб, уларни таъмирлаш ишларига ҳозирга қадар 414.4 млн. сўмлик маблағ сарфланган. Хусусан, 16 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оила хонадонларининг 1600 кв.м.лик том қисми янгиланиб, 45 та уйнинг фасади, 120 та уйнинг эса дарвозалари таъмирланди. 117 та хонадонда бошқа турдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, 160 млн. сўмлик маблағ эвазига 2 км. ичимлик суви тармоғи тортилиб, сув минораси тўлиқ таъмирланди. 17.24 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари таъмирланиб, 47 та таянч симёғочлар ва 3 та янги трансфарматор ўрнатишга 335 миллион сўмлик маблағ сарфланди. 90 та хонадонга 27 миллион сўмлик суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Қолаверса, 1,1 км.лик табиий газ тармоғида 7.5 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди. 3,4 км. масофадаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва ички хўжаликлараро йўлларнинг 1,3 км. қисми асфальтланиб, 2,1 км. йўлга шағал тўшалди.
МТМда 410 млн. сўмлик, мактаб биносида 53.6 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди. 400 млн. сўмлик маблағ ҳисобига МФЙнинг янги биноси қуриб битказилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларига тадбиркорлар ҳамда банк кредитлари ҳисобидан 220 млн. сўмлик маблағ ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, шу пайт­гача 3 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектининг 250 кв.м.лик фасад қисми таъмирланди. Дастур доирасида Шифокор кўчасининг 300 метр қисми, Янги ҳаёт кўчасининг 1900 метр қисмига шағал ётқизилди. Мевазор кўчасида 100 метр асфальтлаш ишлари бажарилди.
Умуман, «Обод қишлоқ» дас­турида режалаштирилган ишлар алоҳида назоратга олинган бўлиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланди».

Бошқа хабарлар