Спортсевар ходимларга рағбат

191

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ишчи-ходимларнинг спорт билан шуғулланиш­и, соғлом турмуш тарзига риоя этишини рағбатлантириш мақсадида турли спорт тадбирлари ташкиллаштирмоқда. Хусусан, Федерациянинг спорт жамоаси жорий йилда вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ўтказилган «Дўстлик спартакиадаси»да спортнинг шахмат тури бўйича биринчи, шашка мусобақаларида иккинчи, футбол тури бўйи­­ча эса учинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 18 августидан 2 сентябригача Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинларида 17 нафар касаба уюшма спортчиси Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиб, халқаро майдонда спортнинг оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш ва эшкакли слалом турлари бўйича 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ютуқ спорт соҳасида тармоқ тизимида амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, касаба уюшма аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, янги марраларни забт этиш ва янада яхши натижаларни қайд этишга ундайди.
Касаба уюшма аъзоларининг спортдаги муваффақиятларини тақдирлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда «Дўстлик спартакиадаси» ғолиб ва совриндори бўлган 12 нафар касаба уюшма спортчиси рағбатлантирилди.
Тадбирда ходимларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиши учун шароит яратиш, эришган муваффақиятларини ўз вақтида тақдирлаш ҳамда бу орқали жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, келгусида Ўзбекис­тон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича режалар белгиланди.

Аъзам АБУЛФАЙЗОВ,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар