Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

457

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 ноябрдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони асосида фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида йил давомидаги иш ва дам олиш кунлари олдиндан режалаштирилган.
Мазкур Фармон асосида 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
2 январь – чоршанба;
22 март – жума;
2 сентябрь – душанба.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қўшимча дам олиш кунлари барча ходимларга, жумладан, ҳафтасига беш ёки олти кун давомида ишловчи ходимларга ҳам бирдек қўлланилади.
Шунингдек, Фармонга биноан, бир қатор дам олиш кунлари байрамлар арафасидаги иш кунига кўчирилди. Хусусан:
5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага;
1 июнь – шанба 6 июнь — пайшанбага;
7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага;
28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шанба кунидан кўчирилган дам олиш кунлари фақат беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кўчирилган дам олиш кунларида ишга чиқишлари лозим.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, янги йил байрами кунларида ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўриниш олади:
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (5 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
30 декабрь – якшанба;
31 декабрь – душанба (29 декабрдан кўчирилган дам олиш куни. асос 28.12.2017 йилдаги ПФ-5290-сонли Президент Фармони);
1 январь – сешанба (Янги йил байрами);
2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни);
3 январь – пайшанба (5 январдан кўчирилган дам олиш куни).
Изоҳ: 2018 йил 29 декабрь – шанба ҳамда 2019 йил 5 январь – шанба кунлари 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (3 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
30 декабрь – якшанба;
1 январь – сешанба (Янги йил байрами);
2 январь – чоршанба (қўшимча дам олиш куни).
Изоҳ: 31 декабрь – душанба куни 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни ҳисобланади.

Бошқа хабарлар