Бир умрга татигулик лаҳзалар

65

Янги йил арафасида Қашқадарё вилоятида
20 та оилауй-жойли бўлди. Жумладан, Қамаши туманида истиқомат қилаётган 3 та эҳтиёжманд оилага намунавий лойиҳа асосида қурилган, барча қулайликларга эга 4 хонали уйлар жиҳозланган ҳолда топширилди.

– Ҳалигача туш кўраётгандекман, – дейди Қамаши тумани «Қамай» ­қишлоқ фуқаролар йиғини Эшмат ­қишлоғида яшовчи Раҳима Бектошева. – Икки ўғлим билан опам, акамларникида яшаб юрган эдик. Президентимиз ғамхўрлиги билан мана уйли бўлдим. Аллоҳга шукр, янги йилни ўз уйимда кутиб олиш насиб қилди.
Тумандаги Жонбуз қишлоғида яшаб келган Фавзия момо Абушаева ва Ўртадара қишлоғида истиқомат қилаётган I гуруҳ ногирони Бекмурод Азимов ҳам янги йилни шундай туҳфа билан кутиб олди.
Янги уйлар калитларини Қашқадарё вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эсон Ражабов топширди.
Шунингдек, байрам арафасида Шаҳрисабз туманида яшовчи боқувчисини йўқотган, II гуруҳ ногирони Қумри Боқиева икки нафар фарзанди билан шаҳар марказидаги уч хонали уйга кўчиб ўтди.
– Ёшим 104 да, – деди Қумри опанинг бувиси Ширин момо Зокирова. – Бугун неварам ва чевараларим янги уйга кўчиб ўтишди. Уларнинг шодлигидан гўё бутун олам нурга тўлгандек. Қумрихонга янги уй совға қилган муҳтарам Президентимиз ҳақига дуолар қиляпмиз.

Акмал АБДИЕВ,
«Ishonch» мухбири

Бошқа хабарлар