Мурожаатлар: БЕПИСАНДЛИК ҚАЧОНГАЧА?

113

Ўтган йили таҳририят почтасига 200 га яқин мурожаат келиб тушди. Улар асосида 139 та танқидий материал тайёрланиб, газетада чоп этилди. Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича давлат идоралари ва бошқа ташкилотларга юборилди. Уларда баён этилган муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топгани қувонарли, албатта. Лекин давлатимиз раҳбарининг парламентга тақдим этган мурожаатномасида таъкидланганидек, «йил мобайнида амалга оширган ишларимиз рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Лекин бундай мисолларни келтириш, қайд этишдан мақсад – ўтган бир йиллик тараққиёт йўлимизни холисона ва танқидий баҳолашдан иборат».

Шу ўринда фуқароларнинг мурожаатлари ва танқидий материалларга беписанд муносабатда бўлган, бу борадаги қонун талабларини бузган мутасадди ташкилотлар ҳақида сўз юритишни лозим топдик. Чунки матбуот жамият кўзгуси ҳисобланиб, жамоатчилик назоратининг муҳим кўринишларидан биридир. Шу маънода унга нисбатан лоқайдлик қонунни эътиборга олмаслик деб баҳоланишга лойиқ. Чунки «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида «Оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган мурожаатлар ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Оммавий ахборот воситаларига йўлланган мурожаатлардан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин» деб кўрсатилган. Бу эса мурожаатларга беписандлик қилган давлат идоралари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар қонун олдида жавоб бериши керак деганидир.
Қуйида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун талабларини назар-писанд қилмаган давлат идоралари ва ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинмоқда. Бундан кўзланган мақсад шуки, зора, жорий йилда улар ҳам хато-камчиликларини тузатишиб, қонун талабларига қатъий риоя қилишса… Ахир, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ва унинг манфаатлари турибди! Ниятимиз: мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилсин! Қонунлар ишласин!

2018 йил давомида фуқароларнинг
мурожаати ҳамда танқидий мақолаларга
жавоб ёки муносабат билдирмаган давлат
идоралари ва бошқа ташкилотлар рўйхати

Халқ таълими вазирлиги

М.Тўрабоева. «Мактаб ўқувчиси қандай овқатланяпти?». 22-сон. 10-рақамли хат жўнатилган.
О.Холиёрова. «Таътил пули бир йўла тўланса бўлмайдими?». 47-сон. 30-рақамли хат жўнатилган.
Ш.Дадахўжаева. «Фикрга фикр». 113-сон. 108-рақамли хат жўнатилган.
Н.Шамсиев. «Маошлар ошди, масъулиятчи?». 135-сон. 136-рақамли хат жўнатилган.
Р.Давлатов. «XXI асрдаги эски мактаблар». 137-сон. 133-рақамли хат жўнатилган.
Н.Мусомов. «Унутилган қўрғон» 142-сон. 137- рақамли хат жўнатилган.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

М.Исмоилова. «Ишонч» телефонлари ишончлими?». 110-сон. 80-рақамли хат жўнатилган.
М.Исмоилова. «Ютуқлар фахрли, аммо…». 123-сон. 119-рақамли хат жўнатилган.

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси

Д.Кабулова. «Қабристон эмас, музей бўлсин…». 127-сон. 124-рақамли хат жўнатилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Н.Нўъмонов. «Ҳозирча ҳисоб 2:3» 59-сон. 38-рақамли хат жўнатилган.
С.Абдураҳмонов. «Шунча бўлурми ҳай-ҳай» 66-сон. 45-рақамли хат жўнатилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Т.Холмирзаева. «Келиннинг пропискаси» 33-сон. 23-рақамли хат жўнатилган.
Р.Шукурова, Д.Содиқова, Ҳ.Нориев. «Ҳаво нега бузиляпти?», «Тиланчилардан қутилиш мумкинми?», «Гап фақат сотиш ва пул топишдами?». 67-68-сонлар. 54-рақамли хат жўнатилган.
М.Умрзоқова. «Кексалар фақат чойхонага борадими?». 115-сон. 103-рақамли хат жўнатилган.
М.Исмоилова. «Безакларни ғарблаштириб, ўзликни ғариблаштирманг». 114-сон. 110-рақамли хат жўнатилган.
Таҳририят. «Қувурлар алмашиб бўлсин…». 122-сон. 113-рақамли хат жўнатилган.
С.Исмоилов. Мурожаатнома. 26-сонли хат билан юборилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

С.Ҳайдаров. «Аҳвол ҳамон ёмон». 14-сон. 5-рақамли хат жўнатилган.
А.Абдиев. «Чироқчига хос эртак». 60-сон. 42-рақамли хат жўнатилган.

Адлия вазирлиги

М.Исмоилова. «Ишонч» телефонлари ишончлими?». 110- сон. 82-рақамли хат жўнатилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

О.Мамадалиева. «Кечикаётган одамлар». 26-сон. 15-рақамли хат жўнатилган.

«Beeline» компанияси

Ж.Эргашев. «Beeline» пулни қайтарди, аммо…». 33- сон. 18-рақамли хат жўнатилган.

«Ўзстандарт» агентлиги

Г.Абдурашидова. «Масъулиятсиз тадбиркорга чора борми?». 47-сон. 32-рақамли хат жўнатилган.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат
ўзбек тили ва адабиёти университети

Ш.Мирзаолимова. «Исҳоқми ё Ишоқ». 47-сон. 33-рақамли хат жўнатилган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

М.Исмоилова. «Ишонч» телефонлари ишончлими?». 110-сон. 84-рақамли хат жўнатилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги

Н.Нўъмонов. «Кўмир ташвишида кечаётган умрлар». 122-сон. 117-рақамли хат жўнатилган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ж.Эргашев. «Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним». 127- сон. 123-рақамли хат жўнатилган.

Тошкент вилояти Автомобиль йўллари
ҳудудий бош бошқармаси

Д.Худойберганова. «Етим йўл ҳали ҳам меҳрдан мосуво». 139-сон. 134-рақамли хат жўнатилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Д.Худойберганова. «Етим йўл ҳали ҳам меҳрдан мосуво». 139-сон. 135-рақамли хат жўнатилган.
Ф.Пардаев. Мурожаатнома. 31-сонли хат билан юборилган.

«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти

Таҳририят. «Инкорни рад этиш ёки ким кимни чалғитаяпти?» 143-сон. 139-рақамли хат жўнатилган.

Ички ишлар вазирлиги

Н.Мадалиева. Мурожаатнома. 14-сонли хат билан юборилган.
Н.Бойназарова. Мурожаатнома. 27-сонли хат билан юборилган.

АТБ «Халқ банки»

А.Эшонов. Мурожаатнома. 28-сонли хат билан юборилган.

Хотин-қизлар қўмитаси

Н.Рўзиева. Мурожаатнома. 46-сонли хат билан юборилган.

Олий суд

Р.Тожиқулов. Мурожаатнома. 56-сонли хат билан юборилган.

«Менинг юртим» телеканали

Т.Бердиёров ва Г.Каримова. Мурожаатнома. 58-сонли хат билан юборилган.

Бошқа хабарлар