Ходимлар иш ҳақини олишди

23

Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро О.Султоновнинг муқаддам ишлаган корхонасидан иш ҳақини ололмаётгани билан боғлиқ ҳолатлар бўйича таҳририятга йўллаган аризаси Бош Прокуратура томонидан текшириб чиқилди. Унга қуйидаги мазмунда муносабат билдирилди:
«Фуқаро О.Султонов муқаддам «Нукус қалалиқ саўда комплекси» МЧЖда юристконсультант вазифасида ишлаган ва 2018 йилнинг 2 июлида ўз аризасига кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Аризани текшириш давомида О.Султоновга берилмаган 403 358 сўмлик иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди. Бундан ташқари, жамиятдан иш ҳақларини олмаган 40 нафар ишчи-ходимларга ҳам 69 млн. 279 минг 286 сўмлик иш ҳақи берилиши таъминланди».

Бошқа хабарлар