Ажабтовур йўл ҳақи

21

Автомобиль транспорти агентлигига!

Янги йил арафасида метан газининг нархи 1900 сўмдан 2100 сўмга ошди. Бу эса йўналишда хизмат кўрсатувчи ҳайдовчилар учун йўл ҳақини оширишга яхшигина баҳона бўлди. Масалан, Данғарадан нари борса 5 км. узоқликдаги Тегирмонбоши, Қирқлар, Эшонбобо қиш­лоқларигача бўлган йўлкира минг сўмдан 1500 сўмга кўтарилди.
Йўл ҳақининг оширилиши учкўприк­лик йўловчиларни ҳам четлаб ўтгани йўқ. «Учкўприк — Янги бозор» йўналиши бўйича йўл ҳақи 2 минг сўм. Ажаб­ланарлиси, кечки пайт 2 минг 500 сўм тўлашга тўғри келади. Баъзи ҳолларда бу кўрсаткич янада ошиши мумкин.
Умуман, йўналиш бўйича қатновчи ҳайдовчилар фаолияти ва йўл ҳақи миқдорини қайси ташкилот назорат қилади? Ёки йўловчилар ҳайдовчилар хоҳишига кўнишга мажбурми?

Ўктамхон АКБАРОВА
Фарғона вилояти

Бошқа хабарлар