Меҳнат муҳофазасига муносабат шуми?

137

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига!


Мамлакатимизда меҳнат муҳофазаси, жумладан, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, махсус кийим-бош ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларига давлат бюджетидан маблағ ажратилмаяпти. Масалан, бюджетдан молиялаштириладиган (соғлиқни сақлаш, таълим) тармоқларда ходимлар мазкур тадбирларни ўз ҳисобидан амалга ошириб, чиқимдор бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликларида эса меҳнат муҳофазасига масъул шахс бириктириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилмаган. Бу масала бир неча бор муҳокама қилинганига қарамасдан хали-ҳамон ўз ечимини топгани йўқ. Сабаби нимада?

Иззатилла АКРОМОВ
Тошкент вилояти

Бошқа хабарлар