«Очиқ интервью» рукнининг бу галги меҳмони Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмонов

202

Саволларимиз эса қуйидагича:

– Вилоятга раҳбарлик қилаётганингизга 9 ойдан ошди. Бу давр­­да вилоятда қандай ислоҳотларни амалга оширишга улгурдингиз?

– Хоразм вилояти мамлакатимизнинг хорижий инвестициялар энг кам жалб қилинаётган ҳудудларидан бири. Бунинг сабабларини нималарда кўрасиз?

– Кейинги пайтларда Урганч шаҳрида тез-тез чанг кўтарилаётир. Буни фақат экологик вазият билан изоҳлаб бўлмайди. Балки, шаҳарда ободонлаштириш тадбирлари тўғри ташкил қилинмагани ҳам бунда роль ўйнаётгандир? Сиз вилоят раҳбари сифатида ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш юзасидан қандай чора-тадбирларни кўряпсиз? Ободонлаштириш борасида-чи?

– Жозибаси Самарқанд-у Бухородан кам бўлмагани ҳолда Хивага ташриф буюраётган хорижлик сайёҳлар сонида катта фарқ бор. Хивага темир йўл келиши ушбу фарқни камайтириши мумкиндир. Бироқ ҳудудда туризм логистикасини талаб даражасида ташкил қилмасдан, хизмат кўрсатиш сифатини оширмасдан кутилган натижага эришиб бўлмайди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

– Муҳтарам Президентимиз 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қатор топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқлар ижроси қай даражада уддаланяпти? Хусусан, 2019 йилда вилоятда нечта муқим иш ўрни яратилади?

– Вилоят аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун яна қандай тадбирларни қўллашни режалаштиряпсиз? Хусусан, бугун вилоят аҳли, айниқса, чекка ҳудудлар аҳолиси табиий газ таъминоти ва ички йўллар ҳолатидан қониқмайди. Бу борада қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда?

Бошқа хабарлар