ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ жаҳон суғурта бозорида

166

Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрда “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган эди. Унинг ижроси доирасида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари, бир қатор вазирлик, идоралар ҳамкорлигида ҳудудларда учрашувлар, семинарлар ташкил этилди ва 37,2 мллиард сўм суғурта мукофотлари йиғилди.

Ўтган йилда компания юртимиз суғурта бозорига 2 та янги суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини олиб кирди: «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ таъсисчилигида “My ASSIST” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди ҳамда бевосита ҳаётни суғурта қилиш билан шуғулланувчи “Kafolat hayot” суғурта компанияси масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Аҳоли ва ташкилотларга кенг кўламли суғурта хизматларини тақдим этиш, уларнинг сифатини янада ошириш ҳамда суғурта ҳодисалари юз берганда республиканинг исталган жойида ушбу хизматларни тақдим этиш учун сўнгги йилларда ходимлар сонини оптималлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу масала асосан чекка ҳудудларда компаниянинг янги бўлинмалар тармоғини кенгайтириш орқали ҳал этилмоқда. 

Компанияда туну кун ишловчи, мурожаатларни қабул қилувчи call центр мавжуд бўлиб, мижозларга тўловларни амалга оширишда оперативлик таъминланмоқда. Ушбу диспетчерлик хизмати операторлари томонидан ойига мижозларимиз ва фуқароларимиздан 1000 га яқин қўнғироқлар қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон суғурта хизматлари жаҳон суғурта бозорига кириб, суғурта экспортини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. Ўтган йилда компания томонидан 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ суғурта хизматлари экспорт қилинди. Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) каби дунёнинг нуфузли ташкилотлари вакиллари, хитойлик экспертлар ва бошқа чет эл ташкилотлари вакиллари компанияга ташриф буюрди ва фаолиятга катта қизиқиш билдирди.

Ўз ўрнида ходимлар суғурта йўналишида етакчи бўлган мамлакатлар – Япония, Германия, суғуртанинг маркази бўлган Лондонда малака оширишди. Бундан ташқари, қўшни Қозоғистон, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларда ўтказилган халқаро форумлар, анжуманлар, бизнес учрашувларида иштирок этиб 100 ортиқ суғурта ташкилотлари билан алоқалар ўрнатилди. Буюк Британия, Польша, Панама, Жанубий Корея, Ҳиндистон, БАА ва Россия суғурта ва қайта суғурта компаниялари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон суғурта бозорида фаолият юритаётган 30 дан ортиқ суғурта компанияларидан иккитаси халқаро рейтингга эга бўлди. Шундан биттаси ушбу суғурта компанияси бўлгани, Fitch Ratings халқаро нуфузли рейтинг агентлиги унинг истиқболини “Барқарор” дея баҳолагани ҳам ҳар қанча эътирофга лойиқ.

Муқаддас РАЗЗОҚОВА,

“Ishonch”  мухбири

Бошқа хабарлар