Ҳарбийлар шаҳарчасида адабий кеча

45


Қарши шаҳридаги 3-сонли ҳарбийлар шаҳарчасида улуғ шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган “Шеърият – назм гулшанининг асл боғбони” номли адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Қарши маънавият ва маърифат маркази ҳамда Қарши мусиқали драма театри билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда улуғ шоирнинг босиб ўтган йўли ва келажак авлодга қолдириб кетган маънавий мероси ҳақида сўз борди.

Навоий байтлари бизнинг ҳаётимизга болаликдан, дастлабки ўқиш китоблари билан кириб келади. Биз илк бор буюк шоирни донишманд муаллим сифатида таниймиз.

Тадбирда Алишер Навоий сиймосини акс эттирувчи таъсирчан саҳна кўринишлари, миллий рақслар ижро этилди, улуғ шоир ижодига мансуб гўзал ғазал ва рубоийлар ўқилди.

Аҳрор СОДИҚОВ

Бошқа хабарлар