Беш ой кутилган жавоб

44

Газетанинг 2018 йил 13 сентябрдаги 110-сонида «Ишонч телефонлари ИШОНЧлими?» сарлавҳали мақола чоп этилган ва у чора кўриш учун бир қатор вазирлик ҳамда идораларга, жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига жўнатилган эди. Бироқ орадан анча вақт ўтса-да, вазирлик томонидан танқидий мақолага жавоб бўлмади. Ниҳоят, таҳририят бу мавзуни қайта кун тартибига олиб чиқиб, мазкур ҳолатга Бош прокуратура аралашгач, қуйидагича муносабат билдирилди:

«Мақола муаллифи тизимда мавсум айни қизғин паллага кирган бир пайт­­да, абитуриентлар, талабалар ва уларнинг ота-оналарида саволлар туғилиши табиий бўлган шароитда вазирликнинг «Ишонч телефони» ишламаслигини танқид остига олган.
Мақолада кўтарилган масалалар вазирликнинг тегишли мутахассислари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, 10-06 қисқа рақами юртимиздаги узлуксиз таълим тизимининг барча иштирокчилари учун бирдек тегишли бўлиб, 10-06 қисқа рақамидан сўнг «3» рақами терилганда қўнғироқлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига йўналтирилади. Бундан ташқари, «Ишонч телефони» орқали фуқаролар мурожаатлари қабул қилинаётган пайт­­да телефон қўнғироқларини қабул қилиб бўлмайди.
Вазирлик газета таҳририяти билан соҳага доир муштарийларни қизиқтирган мавзуларда таҳлилий материаллар тайёрлаш, улардан келиб тушадиган саволларга биргаликда тезкорлик билан жавоб қайтариш ҳамда газета саҳифаларида тизимда таълим сифатини ошириш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни мунтазам ёритиб боришда ижодий ҳамкорлик қилишга доим тайёрлигини маълум қилади.»

Бошқа хабарлар