Солиқ сиёсатидаги ўзгаришларга бағишланди

9

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши тармоқдаги кўп сонли корхона ва ташкилот раҳбар ва ҳисобчилари учун «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясидаги янгиликлар» мавзусида семинар ўтказди.

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби солиқ тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш мақсадида 2018 йилнинг 29 июнида «Ўзбекис­­тон Рес­публикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепция­­си тўғрисида»ги Президент фармон қабул қилинган эди. Солиқларни ҳисоблашда жорий йилдан кучга кирган ўзгариш­ларга бағишланган семинарда ушбу фармондан келиб чиққан ҳолда солиқларни ҳисоб­лаш ҳамда тўлашга доир энг муҳим ўзгариш­лар ҳақида тушунчалар берилди. Бюджетга тўланадиган суммаларни оптималлаштириш, пеня ва жарима санкцияларига тушиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида алоҳида маълумот берилди. Солиққа оид статистик ва қўшимча маълумотлар иштирокчиларга слайд кўринишида намойиш қилинди.
Семинарда қатнашчилар солиқ ҳисоботлари, янги таҳрирдаги ҳисоб фактура ҳамда корпоратив карталардан фойдаланишда ҳужжатларни расмийлаштириш каби ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга мутахассислардан тегишлича жавоб олишди.
\

Назокат НУРМАТОВА,
Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши ишлар бошқарувчиси

Бошқа хабарлар