ЎҚУВЧИЛАР КАСБ-ҲУНАР ҲАМ ЭГАЛЛАЙДИ

114

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11 синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра умумтаълим муассасаларининг 10-11 синф ўқувчиларига 51 та касб ўргатиш бўйича ўқув дастурлари қабул қилинди.

Туманимиздаги 58 та умумтаълим мактабининг 2203
нафар  10-11-синф ўқувчилари учун 28 та ўқув
ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилди. Шундан 6 та касб-ҳунар коллежи ва 22 та
олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари, шунингдек, ўқув ишлаб чиқариш
мажмуаларидаги ўқувчиларга 18 йўналишдаги касблар 138 нафар педагог ва ишлаб чиқариш
усталари томонидан ўргатиб борилмоқда. Уларга умумтаълим мактабини тугатганлик
тўғрисидаги шаҳодатнома билан бирга касб маҳорати тўғрисидаги диплом ҳам берилади.

                                                                                        
И.ТУРОБОВ

                  Нурота тумани ХТБ шўъба раҳбари

Бошқа хабарлар