ЖАМИЯТГА БЕГОНА ЭМАС, ДАХЛДОР ИНСОН ВОЯГА ЕТАДИ

158



Бир неча йил аввал пойтахтимизнинг Қорақамиш мавзесидаги 1-Болалар уйига борган эдим. Бу масканда тарбияланаётган уч юз нафарга яқин болажоннинг қай бири ногирон, қай бири жисмонан заиф, яна қай бири ота-онасининг йўлига кўз тикиб эшикдан кирган кишига жавдираб боқади.

Уларнинг қай бирини ёруғ олам юзини кўрганида, илк қадам ташлаганида, илк сўзларни айтганда кимдир хурсанд бўлган, қай бири эса туғилибоқ, оиласидан жудо бўлган ёки «мажбуран» узоқлашган, ташлаб кетилган…

– Аммо бу болалар ҳам яхши яшашга, ҳаётнинг барча шодликларини тотиб кўришга ҳақли, – деган эди ўшанда болалар уйи директори Татьяна Саидова.

Болалар уйида ўнлаб педагоглар, ўнлаб шифокор ва тарбиячи ходимлар шу кичкинтойларнинг соғлом, яхши яшаши учун курашади, уларга астойдил ғамхўрлик кўрсатади, бошларини силаб, ширин сўзлар айтади.

Яна кўплаб идоралар ва яхши инсонлар Болалар уйларидан ўз мурувватларини аямайди. Турли вазирликлар, элчихоналар, халқаро жамғармалар, савдо ташкилотлари, корхоналар ҳар йили болалар уйлари учун анчагина маблағ ажратади. Зарур миқдорда дори-дармон, спорт машғулотлари учун анжомлар, кийим-кечак ва ётоқхона мебеллари, ногиронлик аравачалари беришади.

Хуллас, ота-оналари меҳрини ҳис этмасдан вояга етаётган болалар кўнглига шодлик олиб киришга чоғланган хайр-у саховат эгалари юртимизда жуда кўп.

Президентимизнинг «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ана шундай хайрли ишлар кўламини янада кенгайтиришга туртки бўлди, назаримизда…

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 14 февралдаги сонида ўқишингиз мумкин.

Бошқа хабарлар