КЎЛМАК ВА ЛОЙ ЖАБРИ

164


 Қарши тумани Батош массивида қурилган намунали уйларни мустақилликнинг аҳолига қилган чинакам туҳфалари дейиш мумкин. Аммо…

Аммоси шундаки, бир-биридан шинам уйлар жойлашган кўчалар шунчалик ўйдим-чўнқирки, ҳозирги ёмғирли мавсумда пиёдаю-автомобиллар кўлмак ва лой жабрини тортишяпти.

Ваҳоланки, йўлни асфальтлаш аҳоли кўчиб келмасиданоқ амалга оширилиши лозим эди.

“Қашқадарё” газетаси фотомухбири Собир Нарзиев массив ҳуснига доғ тушираётган манзараларни суратга олди… 

Кўринг ва ишонч ҳосил қилинг.

ЛОЙ КЎЧАЛАР, ЛОЙ-ЛОЙ КЎЧАЛАР…

Қурувчиларимизнинг иши қизиқ: пойдеворни пишиқ ташлашса, том омонат бўлади, том чиройли қоқилса, девор қийшиқ чиқади. Хуллас, кўнгилни хира қиладиган бир камчилик бор-да.

Қарши туманидаги намунали лойиҳа асосидаги турар жойлар қад ростлаган Батош массивида аҳоли яшай бошлаганига ҳам бир неча йилдан ошди. Аслида яккам-дуккам кўчиб келишлар бошланганданоқ йўллар асфальтланган бўлиши зарур эди. Чунки бошдан шунга келишилган. Чанг, тупроқли, ёғин-сочинли мавсумлар ортда қолаяпти, аммо сифатли йўлдан дарак йўқ. Балки шунинг учундир, дуч келган жой чиқиндихонага айланиб бораяпти. Қизиқ, ҳужжатларда “йўлни асфальтлашга” деб қайд этилган маблағни ўтган йил бошидан оилалар кўчиб келган 2 сотихли хонадонлар учун  қай мақсад рўёбига йўналтиришди экан?!

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

2019 йил 12февраль, 12-сон.

“Қашқадарё” газетаси.

Бошқа хабарлар