ТЕЛБА БЎЛМОҚЛИҚДИН ЎЗГА ЧОРАСИ ЙЎҚМИ?

136

“Бобур қалбидаги ҳижрон ва висол, ғурбат ва вафо туйғулари
давроннинг жабр-у жафоларига, «диёр-у ёр»ига бориб тақалади. Зеро, васл «юз
йилғи ҳижрон»ни унуттиради.

Ишқ дардини чекиб

ҳар ким топса васли ёр,

Ул замон бўлғай унут

юз йилғи ҳижрон шиддати.

Ишқ
дарди ошиқни «жунун аҳли» билан ошно этади. Бунда жунун-у ишқ-у йигитлик бори»
қоришиб кетади. Ошиқнинг «телба бўлмоқлиқдин ўзга» чораси қолмайди. «Ишқ ила
девоналиғда бўлмишам соҳиб камол», дейди шунда у.

«Девона кўнгил», «телба кўнгил»ли ошиққа оқилнинг
насиҳати ҳам фойда бермайди:

Қўй, эй оқил, насиҳат сўзларниким

дилписанд эрмас,

Менинг девона кўнглимга насиҳат

судманд эрмас.

Бундай бетакрор инсоний эътирофлар, ўзи ҳақидаги
«рост ҳикоятлар» Бобур ижодининг асос-ўзагидир. Зеро, шоирнинг ишқ дафтарини
варақлаш ва кўнгил дардини теран тушуниш кишини маънан юксалтиради…”

Филология
фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримнинг “Даҳр аро қолди фалондин
яхшилиғ…” сарлавҳали мақоласининг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 14 февраль, 23-сонида ўқишингиз мумкин.

Бошқа хабарлар