ТЎХТАБОЕВНИНГ СИРИ

149

“– Афсоналар,
ҳикматларни йиғиб юрганман, – деди адиб. – Булар кундалик дафтаримда кўп экан.
Шуларни тўпладим-да ҳар биттаси ҳақида эртак ёздим. Шундай қилиб 42 та эртак
дунёга келди. Уларга адабиётшунос Омонулла Мадаев сўзбоши ёзиб берди. «Бугунги
кунни эртакка кўчирибсиз, зўр услуб топибсиз», деди. Барчасини болаларга
мўлжалланган газета-журналлар тинимсиз эълон қилиб борди.

 «Қуёнлар салтанати» романим тез-тез босиляпти.
Шуни болалар оламига кўчирсам қандай бўларкан, дея
ўйладим. Ўзим болаликда қуён боққанман. Бу 
«Сир очилди» қиссаси яратилишига сабаб бўлди.

Шу
ўринда айтишим лозимки, айни пайтда яратилаётган катта имкониятлардан руҳ олиб,
тенгқурларим ва ёшлар қаторида бугунги куннинг ашуласини айтиб юрибман. Қувноқ,
дилбар ва қувончларга тўла ашулани болажонлар билан бирга айтиб юришга не
етсин!”

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch»
газетасининг 16 февраль, 24-сонида ўқишингиз мумкин.

Бошқа хабарлар