ФАЙЛАСУФ ким – ОЛИММИ ёки ДОНИШМАНД?

215



“Илмий фалсафа «даҳо» академиклар ва профессорларга сажда қилади, уларнинг деганларини охирги ютуқ, чўқинадиган ҳақиқат, деб билади. Донишмандлар учун эса илмий унвон, авторитетлар керак  эмас. Реал ҳаёт, унинг муаммолари, инсон қалбига яқин мавзулар илмий унвондир. Дадил фикрлаш, ҳаётни борлигича ўрганишга интилиш, ҳаётдан олдинда юриш, қалб, руҳни юксалтириш орқали инсон умрига маъно-мазмун бериш донишманд­лар таянадиган усуллар ҳисобланади. Илм буларни онда-сонда эсга олади, ёдга олмаслиги ҳам мумкин, бунинг учун ҳеч қандай зарар кўрмайди, афсусланмайди; донишмандлик учун уларни унутиш – ҳалокат, у ҳаёт ҳақида эркин мушоҳада юритишдан тўхтаган заҳоти фожиани бартараф этиш йўлларини излашга тушади. Бунинг учун у Мансур Халлож каби тилкаланиб, дорга осилишга шай. Донишмандлар ҳаёт ғоялари, эътиқоди мудом хавф остида эканини билади, улар даврадан, жамиятдан қувилишдан қўрқмайди. Илм аҳли эса бу фожиага бардош беролмайди, у авторитетини, илмий даражасини сақлаб қолиш учун ҳар қандай талабга мослашишга мажбур. Мана, донишманд-файласуф билан илмсевар-файласуф ўртасидаги фарқлар нимада!

Илмий фалсафа ҳаммани файласуф деб билади. К.Поппер айтганидек, «Ҳамма файласуф». Донишмандлик эса бундай дея олмайди, у эътиқод талаб этади…”.

Фалсафа нима, деган савол одамлар ўртасида кўплаб мулоҳазаларга сабаб бўлиб, ҳар хил гаплар айтилади, ўринли, ўринсиз фикрлар билдирилади. Бир тўхтамга келишда эса… Бу борада фалсафа фанлари доктори Виктор Алимасовнинг фикрлари билан танишишни истасангиз газетамизнинг 2019 йил 19 февраль, 25-сонида  эълон қилинган “Файласуф ким – олимми ёки донишманд?” номли мақолани ўқинг.

Бошқа хабарлар