«ҚУЁШЛИ»НИНГ ҚУЁШ ҚАЛБЛИ РАҲБАРИ

63


“2011 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Қуёшли» оромгоҳида бошлиқ бўлиб иш бошладим. Гўзал тоғлар бағрида, мафтункор табиат қўйнида, энг асосийси, инсон саломатлиги учун жуда фойдали иқлим шароитида, яъни денгиз сатҳидан 1600 метр баландликда жойлашган бу оромгоҳнинг таърифига сўз ожиз. Сузиш бассейнлари, спорт майдончалари, барча шароитга эга ётоқхоналар…

Касаба уюшмалари ёш авлодни муносиб дам олдириш учун барча шароит­ларни яратди. «Қуёшли» қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг республикадаги энг кўркам оромгоҳга айланди.

Бу ерда бўш вақтнинг ўзи йўқ. Турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, китобхонлик викториналаридан ташқари тоғлар бағрига саёҳатлар уюштириш одат тусига кирган.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу ерда бир неча йилдан буён «Билимлар беллашуви»да ғолиб ва совриндор бўлган ўғил-қизлар дам олдирилмоқда. Ёш билимдонларнинг ҳар бири бир олам. Улар билан ишлаш янада завқли…”.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 19 февралдаги сонида ўқишингиз мумкин.

Бошқа хабарлар