ДИЛДАГИ ГАП ТИЛГА КЎЧГАНДА…

243


Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигидаги “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририятининг “Бир йилга бир назар” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Сайди Умиров, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов, ТошДЎТАУ касаба уюшма қўмитаси раиси Абдулҳай Собиров, “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти ходимлари ҳамда университет талабалари иштирок этди.

– “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари ҳозирги кундаги энг ўқишли, оммабоп, ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган саноқли нашрлардан бири эканини таъкидлаш жоиз, – деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Сайди Умиров. – Юртдошларимизни ўйлантираётган муаммолар газеталар саҳифаларидаги танқидий-таҳлилий мақолаларда акс этади. Шу билан бирга, касаба уюшмалари ҳаёти, ҳуқуқий ва маданий-маърифий ҳамда турли мавзулардаги қайноқ чиқишлар ҳам газетхонлар учун айни муддао бўлаётир. Ана шундай дилдаги тилга кўчган мақолалар ўрин олган китобни ўқиган борки, асло кам бўлмайди. Халқимиз дардига шерик бўлиб, муаммоларига ечим топиб бераётган ушбу нашрлар қаторида “Бир йилга бир назар” китобини ҳам ўзининг доимий ҳамроҳига айлантиради. 

        

Тадбирда сўз олганлар таҳририят ушбу даргоҳда таълим олаётган ёшлар учун ҳам ишончли минбар бўла олишини алоҳида таъкидлашди. Талабаларни қизиқтирган саволларга таҳририят ходимлари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Фаол иштирок этган талабаларга “Бир йилга бир назар” китоби совға қилинди.

Давронбек ОРИПОВ,

Алишер Навоий номидаги

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти

университети магистранти

Бошқа хабарлар