«ЭЪТИРОЗИМИЗ ЙЎҚ»

43

биргина шу жумла билан чувалашган иш сабоғи


“Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси тутган йўл, мана қарийб бир йилдирки, катта тортишувга сабаб бўлмоқда.

Гап шундаки, иш берувчи (институт маъмурияти)нинг Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик беришни сўраб ёзган тақдимномасини касаба уюшмаси кўриб чиқишда хатоликка йўл қўйган. Аниқроғи, институт касаба уюшма қўмитасининг 2018 йил 15 мартдаги 1-4 «О» сонли қарори ЎКУФК раёсатининг 2016 йил 19 апрелдаги 2-11-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга зид равишда расмийлаштирилган. Яъни,  пенсия ёшига тўлган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат қонунчилигида назарда тутилган бир қатор талаблар инобатга олинмаган. Шу сабаб институтнинг (ёши 60-80 ўртасида) ўқитувчилари С.Каримов, Ў.Тўхтамишев, Ш.Абдурашидов, С.Тўхтаев, С.Суюнов Г.Маркова ва С.Худойқулов Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят адлия ва бандлик бошқармалари ҳамда бир қатор республика ташкилотларига мурожаат қилишади.

Уларнинг 2018 йил 19 апрелдаги шикоят аризасини ўрганган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими институт ректорининг 2018 йил 23 мартдаги «Меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисида»ги буйруғи меҳнат қонунчилигидаги бир қатор нормаларга мос келмаслигини аниқлаган.

Масалани ҳал этиш учун иш Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига олиб чиқилади.

 – Судда аризачилар сўровига мувофиқ улар манфаатини ҳимоя қилишга интилдик, – дейди Самарқанд вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Улуғбек Ғаниев. – Суд даставвал уларнинг икки нафарини ишга тиклаш ва қолганларининг даъволарини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, кейинги инстанция судлари барча аризачилар талабларини инкор қилди.

– Институтда пенсия ёшида ишлаб келаётган 70 нафарга яқин профессор-ўқитувчи бор. Улар орасидан айнан биз, раҳбарга ёқмаган бир неча ўқитувчи ажратиб олинганмиз, – дейди норози томон вакилларидан бири Худойқул Садинов. – Ҳурматимизни жойига қўйишганларида эди, ўз аризамиз билан кетармидик. Ўйлаб кўринг-а, ҳозирги ҳолатда шогирдлар олдида нима деган одам бўляпмиз? Ёшимиз бир жойга етганда «ёзувчи»га чиқиб қолдик. Қароримиз қатъий адолат қарор топмагунча тинмаймиз…”.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 21 февралдаги сонида ўқишингиз мумкин.

Бошқа хабарлар