ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА: “ЮРАГИМДА ЁТАР БИР ЙЎЛБАРС”

182


“…Ҳалимахоним том маънода миллий шоира эди. Унинг шеъриятидаги миллийлик маҳаллий унсурлар, экзотик лавҳалар тасвирида эмас, балки томирларда оқиб ётган ўзбек қонида, оламни ўзбекнинг кўзи билан кўришда, ўзбекона сезимларда таъсирланишда ва ўзбекнинг ақли билан изоҳлашда намоён бўлади. Шоира битикларида сиртида жилмайиб турган, аммо кўнгил оламида оламни бузар даражадаги туйғулар тўфони қўпаётган ўзбек аёли руҳияти бутун мураккаблиги билан акс этади. Унинг «Аёл ўтиб борар» шеърида бир умр атрофдагилардан кўнгил ҳолатини яшириб, ўзининг қудратли руҳий оламини сездирмасликка уриниб яшашга маҳкум ўзбек аёли ички олами бор кўлами билан ифода этилган.

Шеърнинг илк бандида шоира хаёлий суҳбатдошини ўз кўнгил ҳолатидан огоҳ этишни истамаслигининг сабабини акс эттиради:

Сен сўрама, мен ҳам айтмайин

 Курагимнинг синганини қарс.

 Шовқин солма, мен уйғотмайин,

 Юрагимда ётар бир йўлбарс”.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 2019 йил 26 февраль, 27-28-сонларида ўқишингиз мумкин.

Бошқа хабарлар