Дардга малҳам, ҳордиққа ҳамдам

97

Даволашнинг асосий негизини сероводородли минерал сувлар билан ванналар қабул қилиш ҳамда шифобахш балчиқ ташкил этади. Сиҳатгоҳда ичиш учун сульфат гидрокарбонат-натрийли минерал сувдан фойдаланилади. Шифобахш ичимлик суви овқат ҳазм қилиш органларининг шира ажратиш, ҳаракат ва сурилиш функцияларига ижобий таъсир этиб, оқсил, қанд, сув, туз алмашинувини яхшилайди, ферментлар фаоллигини оширади.
Бундан ташқари, бу ерда стоматология, таҳлил, фитобар, спорт ва бадантарбия, умуртқа поғонасини компьютерли ВТL аппарати орқали тортиш ва турли физиологик муолажалар хоналари мавжуд. Қолаверса, дам олувчилар терапия, неврология ва физиотерапия йўналишлари бўйича даволаниш имкониятига ҳам эга.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг 2 март, 29-30-сонида ўқинг.

Бошқа хабарлар