Оноровнинг ҳақиқатлари

75

Оноров кўп китоб ўқийди. Мўъжаз кутубхонаси бор. «Аслида, ҳар бир китоб – ғоя маҳсули. Китоб биргина ғоя ёки жумла учун ёзилади. Афсуски, жуда кўп китобда улар анқонинг уруғи», дейди куюниб. Бироқ ўзини китобий одам эмас деб ҳисоблайди. Ғояни ҳаракатга, ҳаракатни натижага айлантиришга интилади. «Ҳаёт – улкан китоб. Уни қандай ўқиш, уқиш – бу энди бошқа мавзу», – дейди ўйга толганча.

Оноров ҳамиша ҳақиқат тарафдори. Бу борада ўзига хос тутум ва қарашлари бор. У ҳақиқатнинг ўзагини фикр­лашда деб билади.
«Билим – эртани, келажакни белгилайди», «Таж­рибага таянган ҳолда ҳар бир ишни ишонч билан бошлаш керак», «Халқ эътибори – ҳар қандай бойлиг-у мансабдан устун», «Мағлубиятни ютуққа айлантиролган одамгина кучлидир», «Хато қилиш ва мағлуб бўлишдан қўрқмаслик керак», «Тўсиқ ва ­қийинчиликларни енгиш учун инсонда билим ва иродадан ташқари ўзига қатъий ишончи бўлиши зарур», «Ички гўзаллик амалиёт билан уйғунлашсагина маъно-мазмунга эга бўлади». Булар Оноровнинг ҳақиқатлари бўлиб, уни яна узоқ давом эттириш мумкин.

Мазкур мақоланинг тўлиқ кўринишини «Ishonch» газетасининг  2019 йил  2 март 29-30 – сонларида ўқинг.

Бошқа хабарлар